Ўзбекистон

Сурхондарёда электр таъминоти тўлиқ тикланди

Блэкаутга Марказий Осиё ягона энергетика тизимида юзага келган аварияли ҳолат сабаб бўлганди.

Сурхондарёда электр таъминоти тўлиқ тикланди

14 август куни соат 14:38 да Марказий Осиё ягона энергетика тизимида авария юзага келиши оқибатида Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди.

 

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” компанияси маълумотига кўра, электр тармоқлари ва подстанцияларидаги аварияга қарши автоматика тизимлари ўз вақтида ва тўғри ишлаши натижасида авариянинг Ўзбекистон энерготизимида кенгайиб кетишининг олди олинган.

 

Шунингдек, қисқа вақт ичида йўқолган қувватни қоплашда энергия сақлаш тизимларидаги (BESS) захира энергиянинг тармоққа тезкор узатилиши муҳим роль ўйнаган. Бу тизимлар зарур пайтда энергияни жуда қисқа вақт ичида тармоққа етказиб, қувват мувозанатини тиклаш ва электр частотасининг кескин пасайишининг олдини олишга хизмат қилган.

 

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг электр таъминоти асосан иккита 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи орқали таъминланади. Улардан бири қўшни давлат ҳудудидан, иккинчиси Қашқадарё вилояти ҳудудидан электр энергиясини етказиб беради.

 

Авария вақтида ушбу тармоқлардан бирида режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Шу сабабли қўшни давлатдан электр энергияси келадиган тармоқдаги узилиш вилоят таъминотини қисқа муддатда тўлиқ тиклаш имкониятини чеклаган.

 

Хабарга кўра, тезкор чоралар натижасида режали таъмирлашдаги 500 кВли электр узатиш тармоғи хавфсизлик талабларига мувофиқ ишга тайёр ҳолатга келтирилиб, қайта ишга туширилган. Шундан сўнг Сурхондарёда электр таъминоти босқичма-босқич тўлиқ тикланган.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.