Ўзбекистон

Учтепадаги ёнғинда ФВВ ходими 7 кишининг ҳаётини қутқариб, ўзи ҳалок бўлди

Ёнғин 15 август куни “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

Учтепадаги ёнғинда ФВВ ходими 7 кишининг ҳаётини қутқариб, ўзи ҳалок бўлди

Тошкентнинг Учтепа туманида содир бўлган ёнғинда ФВВ Махсус қутқарув баталёни гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ёнаётган уйдан 7 кишини олиб чиқиб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бироқ қутқарув ишлари вақтида у ҳалок бўлди.

 

Ёнғин 15 август куни соат 03:41 да Учтепа тумани “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Бу ҳақда “112” тизими орқали Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

 

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, ёнғинни ўчириш билан бирга, уйда бўлган аҳолини хавфсиз ҳудудга олиб чиқишни бошлаган.

 

Капитан Бобурмирзо Пардаев ҳам қутқарув ишларида фаол қатнашиб, шахсан 7 кишини ёнаётган уйдан олиб чиққан. Бироқ ёнғинни бартараф этиш вақтида том қисми тўсатдан қулаб тушган ва қутқарувчи ҳалок бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳум қутқарувчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.