Ўзбекистон

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

15 август куни Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганди. Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов судья мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрагани ҳақида ёзган эди. 

 

Унга кўра, 15 август — дам олиш кунига қарамай, Олий суд раҳбарияти томонидан судлов тизими учун мажлис ўтказилган ва шаҳар ҳамда туман судлари раҳбарларига ўз кабинетларида видеоконференсалоқа орқали унда иштирок этиш топширилган. 

 

Олий суд мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида тарқалган Азиза Мирзаева дам олиш куни Олий суд раҳбарияти томонидан ўтказилиши белгиланган мажлисда иштирок этиш учун Томди туманига йўл олгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Расмий муносабатга кўра, 2026 йил 15 август куни Олий суд томонидан ҳеч қандай мажлис белгиланмаган ва ўтказилмаган. Шунингдек, шаҳар ва туман судлари раисларининг дам олиш куни хизмат жойига келишини талаб қилувчи ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

 

Олий суд Азиза Мирзаеванинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, фарзандлари, яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдириб, ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа ҳолатларига ҳуқуқий баҳо ваколатли органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда берилишини маълум қилди.

 

Шунингдек, текширув якунига етмасдан марҳуманинг қаерга ва қандай мақсадда йўл олгани ёки ҳодиса сабаблари ҳақидаги тахминларни тасдиқланган факт сифатида тарқатиш ўринсиз экани таъкидланди.

 

Олий суд ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини марҳуманинг хотираси ҳамда унинг яқинлари қайғусига ҳурмат билан муносабатда бўлишга, текширилмаган маълумот ва асоссиз тахминларни тарқатмасликка чақирди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"