Жаҳон

Meta болаларга зарар етказганликда айбланиб, жаримага тортилиши мумкин

АҚШда компанияга қарши болалар ва ўсмирларни ижтимоий тармоқларда узоқроқ вақт ушлаб турадиган функциялардан фойдалангани ҳақидаги даъволар бўйича суд жараёни бошланди.

Meta болаларга зарар етказганликда айбланиб, жаримага тортилиши мумкин

АҚШда Meta компаниясига қарши болалар ва ўсмирларга зарар етказгани ҳақидаги даъволар бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

Калифорния, Колорадо, Кентукки ва Ню-Жерси штатлари Метаъни Facebook ва Инстаграмъда болалар ҳамда ўсмирларни платформаларда имкон қадар узоқроқ ушлаб турадиган функциялардан атайлаб фойдаланганликда айбламоқда.

 

Даъвогарлар, шунингдек, компания 13 ёшдан кичик болаларнинг ота-оналари розилигисиз маълумотларини тўплаганини таъкидламоқда. Meta эса барча айбловларни рад этмоқда.

 

Компаниянинг ўз ҳисоб-китобларига кўра, иш бўйича назарий жиҳатдан 1,4 триллион долларгача жарима қўлланиши мумкин. Бироқ юристлар бундай миқдордаги жарима эҳтимоли жуда пастлигини айтмоқда.

 

Судда Meta раҳбари Марк Сукерберг, Instagram раҳбари Адам Моссери ва компаниянинг собиқ ходимлари гувоҳлик бериши кутилмоқда.

 

Иш натижаси Меta'дан Facebook ва Instagram'даги айрим функцияларни ўзгартиришни ҳам талаб қилиши мумкин.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"