Жиноят

Тошкентда интернет-наркодўкон куратори салкам 10 кг гиёҳвандлик воситаси билан ушланди

Фуқаро аввал ҳам Жиноят кодексининг икки моддаси билан судланган.

Тошкентда интернет-наркодўкон куратори салкам 10 кг гиёҳвандлик воситаси билан ушланди

Тошкентда интернет-наркодўконида администратор ва куратор сифатида фаолият юритган фуқаро қарийб 10 килограмм гиёҳвандлик воситалари билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар давомида 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 164 ва 278-моддалари билан судланган фуқаро қўлга олинган.

 

Шунингдек, фуқаронинг автомобили ва яшаш хонадони кўздан кечирилганда 9 килограмм 330 грамм гашиш ва 545 грамм метамфетамин аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

 

ИИВ маълумотига кўра, олиб қўйилган гашиш 64 817 дозага тенг.

 

Ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда бўйича 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.