Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

 

Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Давлат раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

 

Мулоқот давомида Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилди.

 

Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади. Хусусан, ўзаро савдо ҳажми, саноат, энергетика ва бошқа устувор соҳаларда етакчи корхоналар ўртасидаги кооперация кўлами изчил ортиб бораётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, 6 октябрь куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши якунлари юқори баҳоланди.

 

Маданий-гуманитар алоқалар доирасидаги фаол алмашинувлар давом этаётгани ҳам қайд этилди. Яқинда Ўзбекистонда “Санъатлар олами” Россия санъати фестивали ўтказилган бўлса, айни кунларда Москвада Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.

 

Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.