Жаҳон

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди



Таиланднинг машҳур курорт ороли Пхукетда кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари ва лой кўчкилари юз берди. Bangkok Post нашрининг ёзишича, сўнгги 24 соат ичида оролда 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилган.


Энг мураккаб вазият Патонг ҳудудида юзага келган. 26 октябрга ўтар кечаси тоғ ёнбағирларидан сув, лой ва тошлар оқиб тушиб, уйлар, дўконлар ва автомобилларга зарар етказган. Патонг пляжи яқинидаги Нанаи ҳудудида йўллар ва турар жойлар тош ҳамда чиқиндиларга тўлган.


Маҳаллий ҳокимият зарар кўрган ҳудудларни тозалаш ва аҳолига ёрдам бериш ишларини бошлаган. Патонгда вақтинчалик бошпана ҳам ташкил этилган.


The Nation нашри айрим меҳмонхоналар ва биноларнинг қуйи қисмларини сув босгани ҳақида хабар берган. Бироқ Россия туроператорлари ассоциацияси (ATOR) меҳмонхоналарга жиддий зарар етмагани, россиялик сайёҳлар орасида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқлигини билдирган. Ҳозирча сайёҳларни бошқа жойга кўчириш бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушмаган.


ATOR маълумотига кўра, оролнинг айрим ҳудудларида сув сатҳи аллақачон пасайган. Фавқулодда хизматлар ва коммунал ходимлар кўчалардаги лой, тош ва чиқиндиларни тозалаб, зарар кўрган аҳолига ёрдам бермоқда.


Таиланд метеорология хизмати мамлакат жанубида кучли ёмғирлар чоршанбагача давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Элчихонаси фуқароларни мамлакатда ноқонуний яшаш ва ишлашдан, шунингдек, шубҳали иш таклифларига ишонишдан огоҳлантирди.