Ўзбекистон

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Сурхондарё вилояти Денов туманида ер олди-сотдиси бўйича келишмовчилик ортидан 32 ёшли эркакнинг калтаклаб ўлдирилиши юзасидан суд ҳукми чиқарилди. 

 

Иш ҳужжатларига кўра, Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс мулкий низони зўравонлик йўли билан ҳал қилишга қарор қилган. У 22–30 ёшдаги тўрт нафар танишини ҳам жалб қилган.

 

Улар 27 апрель куни соат 17:30 атрофида Lacetti ва Nexia автомобилларида Боғишамол маҳалласидаги автомобиль ювиш шохобчаси олдига бориб, у ерда бўлган икки нафар қариндошини калтаклаган.

 

Шундан сўнг улардан бири мажбуран Lacetti автомобилига ўтқазилиб, Узун туманидаги Боботоғ ҳудудига олиб борилган. У ерда унинг танасига оғир тан жароҳатлари етказилган. Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, жабрланувчига электрошокер ёрдамида ҳам таъсир ўтказилган.

 

Оғир тан жароҳатлари олган 32 ёшли эркак Денов туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими кириш қисмига ташлаб кетилган. 

 

Шифокорлар томонидан реанимацион чоралар кўрилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган ва биологик ўлим қайд этилган.

 

Судда аниқланишича, жабрланган икки киши ота-бола бўлиб, улар гуруҳ ташкилотчисининг тоғаси ва жияни бўлган. Низо ер олди-сотдиси масаласидаги келишмовчилик сабаб юзага келган.

 

Бундан ташқари, иш ҳужжатларига кўра, гуруҳ ташкилотчисининг хонадонидан 6 граммдан ортиқ турли кўринишдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланган.

 

Суд ҳукмига кўра, беш нафар судланувчига 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 59-моддасига мувофиқ, жазолар қисман қўшилган ва айрим судланувчига узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.