Ўзбекистон

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

 

Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаса, истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизми жорий этилади. Бу президентнинг 22 сентябрь куни имзоланган ПФ-202-сон фармонида белгиланган.

 

Унга кўра, 2026 йил декабргача электр таъминотидаги узилишларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлик учун истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Ушбу вазифага Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъул этиб белгиланган.

 

Шунингдек, табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш бўйича чора-тадбирлар жадаллаштирилади.

 

2026 йил ноябрь ойида ушбу йўналишда тажрибали консультантларни жалб қилиш мақсадида халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказилади. Декабрь ойида эса халқаро молия институтларининг техник кўмагида консультантлар жалб қилинади.

 

2027 йил февралига қадар консультантлар иштирокида табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш концепцияси ишлаб чиқилади.

 

Концепцияда, жумладан, электрлаштириладиган истеъмолчилар, шунингдек, табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш учун электр энергиясидан фойдаланаётган истеъмолчилар учун электр энергиясининг имтиёзли тарифларини белгилаш назарда тутилади.

 

Бундан ташқари, электрлаштириш натижасида алмаштириладиган энергия самарадорлиги юқори бўлган маиший техникаларни харид қилишни қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.

 

2027 йил апрель ойида тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги масъул этиб белгиланган.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.