Ўзбекистон

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Россиядан автобус орқали Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқароларни фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. 

 

Вазирлик маълумотига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ҳамда YouTube каналларида «Uzautotrans Service» компанияси автобусларининг фото ва видеоларидан фойдаланиб, сохта қатнов эълонларини жойлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

 

Фирибгарлар йўловчиларга уларни компаниянинг автобуслари орқали Тошкентга жўнатишларини айтиб, тегишли рейслар учун кассаларда чипта қолмаганини важ қилишади. Шундан сўнг чипталарни бевосита ўзларидан бир неча баробар қиммат нархда сотиб олишни таклиф этишади. Айрим йўловчилар эса чипта харид қилганидан кейин ноқонуний фаолият юритувчи автобусларга чиқариб юборилмоқда.

 

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Uzautotrans Service» компанияси Москва шаҳридаги «Новоясеневская» ва «Котельники» автостанцияларидан Тошкент автовокзалига ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари автобус қатновларини амалга оширади.

 

Чипталарни мазкур автостанцияларнинг кассаларидан, шунингдек, уларга тегишли мобил иловалар ва расмий сайтлар орқали онлайн харид қилиш мумкин.

 

Чипта нархлари:

 

  • доимий қатновларда — 8 500 рубль;
  • шу куннинг ўзида ташкил этиладиган қўшимча рейсларда — 7 000 рубль.

 

Вазирлик фуқароларни фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликка чақирди.

 

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.