Жаҳон

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид халқаро аэропорти фаолияти ҳусийлар ҳужумлари ортидан 17 октябргача тўхтатиб турилади. Мамлакат ҳукуматининг авиация хавфсизлигини таъминлаш чоралари доирасида аэропортда текширувлар давом этмоқда.

 

Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси 12 октябрь куни аэропорт фаолиятини тўхтатиб туриш муддати узайтирилганини маълум қилди. Идора бунга аэропорт инфратузилмаси хавфсизлигини текшириш ва унинг фаолиятни қайта тиклашга тайёрлигини таъминлаш заруратини сабаб қилиб кўрсатди.

 

Reuters агентлигининг хабар беришича, парвозлар хавфсизлигига оид NOTAM билдиришномасида аэропортнинг 17 октябрь куни соат 21:00 гача ёпиқ қолиши кўрсатилган. Бу Тошкент вақти билан 18 октябрь куни соат 02:00 га тўғри келади.

 

Аэропортдаги фаолият 10 октябрь куни содир бўлган ҳужумдан кейин тўхтатилган. Саудия расмийларига кўра, ушбу ҳодисада 13 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ одам жароҳатланган. 11 октябрь куни эса аэропортнинг 4-терминалига яна бир номаълум снаряд тушган. Бу ҳодисада бир киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган.

 

Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон мамлакатга қарши ҳужумларга жавоб ҳам жиддий бўлишини таъкидлади. 

 

Яман ҳусийлари сўнгги кунларда Саудия Арабистонининг аэропортлари ва бошқа объектларига ҳужумларни кучайтирган. Саудия бошчилигидаги коалиция аэропортга қилинган ҳужумлар учун ҳусийларни айблаган. Ҳаракат эса минтақадаги ҳарбий тўқнашувлар кескинлашаётган бир пайтда Саудия ҳудудидаги нишонларга зарбалар беришда давом этмоқда.

 

Аэропорт фаолиятининг тўхтатилиши халқаро авиақатновларга ҳам таъсир кўрсатди. Қатор авиакомпаниялар Ар-Риёдга ва у ердан амалга ошириладиган рейсларни бекор қилди.

 

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.