Сиёсат

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Самарқанд, Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи дастурига оид янги тафсилотлар маълум бўлди. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби идораси хабарига кўра, сафар Вашингтоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.

 

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри, шунингдек, Ҳиндистоннинг Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига боради.

 

Самарқандда АҚШ Давлат котиби С5+1 вазирлар учрашувида иштирок этади. Унда АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

 

Қолаверса, Рубио Марказий Осиёнинг бешта давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистоннинг юқори лавозимли расмийлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 

Ташриф доирасида АҚШ Давлат котиби 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат Америка тижорат делегациясига ҳам раҳбарлик қилади. Сафардан кўзланган мақсадлардан бири АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда янги тижорат ҳамкорликларини йўлга қўйишдир.

 

Ўзбекистондаги учрашувлардан сўнг Марко Рубио Ҳиндистонга йўл олади. У ерда ҳукумат вакиллари билан АҚШ-Ҳиндистон стратегик ҳамкорлиги, минтақавий ва глобал вазият ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилади. Шунингдек, бизнес вакиллари билан инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашувлар ўтказади.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.