Сиёсат

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Самарқандда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан Ўзбекистон–АҚШ Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг илк йиғилишини ўтказди.

 

Музокараларда икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш, савдо ва инвестицияларни кенгайтириш, энергетика, муҳим минераллар ҳамда илғор технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, таълим, маданий-гуманитар алоқалар ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, янги мулоқот механизми ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда стратегик шериклик доирасида янги ташаббусларни амалга ошириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

 

Икки томонлама музокаралардан сўнг Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Артемида битимларини имзолади. Ҳужжат Ой, Марс, кометалар ва астероидлардан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳамда уларни тадқиқ этиш бўйича ҳамкорлик тамойилларини белгилайди.

 

Битим Ўзбекистоннинг NASA ва бошқа иштирокчи давлатлар космик агентликлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, миллий кадрларни тайёрлаш ва космик технологиялар трансфери учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон Артемида битимларини имзолаган 77-давлат бўлди.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.