Жаҳон

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонининг Нажран вилоятида AH-6i русумли разведка вертолёти қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вакили Турки ал-Маликий маълум қилди.

 

Баёнотга кўра, вертолёт Саудия Арабистони Миллий гвардия вазирлиги юрисдикциясидаги ҳудудда техник носозлик сабаб қулаган.

 

Бироқ Ямандаги ҳусийлар вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилди. Гуруҳ якшанба куни Саудия Арабистонининг AH-6i вертолётига Нажран яқинида ҳужум қилингани акс этган видеони эълон қилди. Reuters агентлиги видеодаги ҳолатни мустақил равишда тасдиқлай олмаган. Саудия Арабистони расмийлари ҳусийларнинг даъвосига ҳозирча изоҳ бермаган.

 

Ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сарий шанба куни ҳам Нажран яқинида Саудия Арабистонининг Apache вертолёти уриб туширилганини билдирган эди. Бу баёнот айни ҳодисага тегишли ёки йўқлиги номаълум.

 

Коалиция вакили Турки ал-Маликий эса ҳусийларнинг даъвосига жавобан Apache вертолётлари суратини эълон қилиб, улардан бири тез орада жанг майдонига қайтишини таъкидлади.

 

Сўнгги ҳафталарда Нажранда Эрон билан иттифоқчи бўлган ҳусийларнинг ҳужумлари кучайган. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ва ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувлар Ямандаги можаронинг янада кескинлашишига сабаб бўлмоқда.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.