Ўзбекистон

2022 йил охиригача Тошкент метросида 5 та янги бекат иш бошлайди

Президент метро қурилиши бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

2022 йил охиригача Тошкент метросида 5 та янги бекат иш бошлайди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилиши билан танишиш чоғида жамоат транспорти тармоғини кенгайтириш ва метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берган эди.


Бугун, 13 июнь куни ушбу ишларни ташкил этишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишилди. Жумладан, қурилаётган ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини давом эттириб, Сергели йўналиши билан боғлаш, замонавий қурилиш услубларини татбиқ этиш, метро поездларини янгилаш, йўловчи оқимини янада ошириш режалари ҳақида ахборот берилди.


Маълум қилинишича, ерусти метросининг иккинчи босқичи доирасида бешта бекатни шу йил якунида ва қолган иккитасини келгуси йил Наврўзда ишга тушириш мўлжалланган. Бу орқали 62 та маҳалладаги 250 мингга яқин аҳоли метрополитен билан қамраб олинади.


Давлат раҳбари барча йўлларда инсонларга қулайлик ва хавфсизлик биринчи ўринда бўлиши лозимлигини таъкидлади. Метрополитен учун 14 та янги поезд олиб келиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Инновацион ёндашувларни кенг қўллаган ҳолда метрополитенни комплекс ривожлантириш ҳамда Транспорт университети билан биргаликда профессионал кадрлар тайёрлаш учун хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.


Тошкентда жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага автобус йўналишлари очилиб, метро билан боғланади. Бунинг учун қўшимча электробуслар харид қилинади.


Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент вилоятидан пойтахтимизга кунига 1 миллиондан зиёд йўловчи кириб келади. Уларни метро бекатларига йўналтириб, ҳам аҳолига, ҳам транспортларга енгиллик яратиш зарурлиги айтилди.


Замонавий электропоездлар келтириб, “Тошкент – Хожикент”, “Тошкент – Бекобод” ва “Тошкент – Ангрен” йўналишида тезюрар қатнов йўлга қўйилиши белгиланди.

 

Янги метрополитен йўналиши бўйида жойлашган маҳаллаларни ободонлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Лойиҳаларни такомиллаштириб, қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.