Жаҳон

2025 йилда дунёда нималар кутиляпти?

Financial Times ўз прогнозларини эълон қилди.

2025 йилда дунёда нималар кутиляпти?

Ўтган йили нашрнинг 22 та кутилмасидан фақат учтаси хато чиққан эди. Financial Times 2025 йилда қуйидагилар кутилаётганини билдирди:

 

— Украина ва Россия ўртасида тинчлик шартномаси тузилади. Бунинг учун санкция босими кучайиши ва АҚШнинг Киевга ёрдами талаб этилади. Зеленский хавфсизлик кафолатлари эвазига Россиянинг босиб олинган ҳудудлар устидан қонуний эмас, де-факто назорат қилишига рози бўлиши мумкин. Украинанинг NATO'га аъзолиги долзарб масала бўлиб қолади;

 

— Трамп янги тариф урушини бошлайди. Йил охиригача АҚШ импортининг ярмига камида 10% божлар киритилиши кутилмоқда;

 

— Биткоин 200 минг долларга етади;

— АҚШда фоиз ставкалари жорий даражада сақланиб қолади ёки йил охиригача юқорироқ бўлади;

 

— Эммануел Макрон Франция президенти лавозимини сақлаб қолади;

 

— Хитой экспорт махсулотлари нархлари пасайишда давом этади;

 

— Илон Маск ва Доналд Трамп ўртасида муносабатлар ёмонлашмайди;

 

— Германия давлат қарзи бўйича чекловларни юмшатади;

 

— Облигациялар бозори қуламайди;

 

— Исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бермайди;

 

— Жаҳон автомобилсозлик савдосида электромобилларнинг улуши 25 фоиздан ошмайди;

— Хавьер Милей Аргентинада валюта назоратини бекор қилади;

 

— Судандаги фуқаролар уруши давом этади;

 

— Дунёда кундалик ҳаётда фаол фойдаланиш мумкин бўлган сунъий интеллект воситалари пайдо бўлади.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Шунингдек, Қозоғистонда қўлга олинган эркак 7 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.