Жаҳон

40 га яқин давлат Россия устидан Халқаро жиноий судга шикоят қилди

Халқаро жиноий суд прокурори Россия босқинини тергов қилишга қарор қилган.

40 га яқин давлат Россия устидан Халқаро жиноий судга шикоят қилди

 

Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Украинага бостириб киргани сабабли 38 давлат Россия устидан Халқаро жиноий судга шикоят қилганини айтди. 

 

“Буюк Британия, Албания, Австралия, Австрия, Белгия, Болгария, Канада, Колумбия, Коста-Рика, Хорватия, Кипр, Чехия, Дания, Эстония, Финляндия, Франсия, Грузия, Германия, Греция, Венгрия, Исландия, Ирландия, Италия, Латвия, Лихтенштейн, Люксембург, Малта, Норвегия, Голландия, Янги Зеландия, Полша, Португалия, Руминия, Словакия, Словения, Испания, Швеция, Швейтсария! Биринчи бўлиб алоҳида мурожаат қилган Литвага алоҳида раҳмат!", —  деб ёзади Венедиктова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

 

Шунингдек, Британия Бош вазири Борис Жонсон ҳам Twitterʼда бу ҳақда маълум қилган.

 

"Бугун тунда дунёнинг 38 давлати Россиянинг Украинага ваҳшийларча бостириб кириши бўйича халқаро жиноий судга энг йирик иш қўзғатди", — деб ёзди у.

Жонсон Россия Федерацияси президенти Украинадаги жиноятлар учун жазоланишини қайд этди.

 

Халқаро жиноий суд россиялик сиёсатчиларни дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳибсга олишга ордер бериши мумкин.

 

Маълумот учун: Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон Украинада рўй бераётган воқеалар - Россия босқинини тергов қилишга қарор қилган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.