72 нафар юртдошимиз Россияда қишлоқ хўжалиги ишларига жойлаштирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерацияси корхоналари ўртасида имзоланган келишувга асосан, 41 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкент – Москва йўналишидаги авиарейс орқали қишлоқ хўжалиги ишларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тартибда мазкур давлатга жўнаб кетди.


Шунингдек, Сирдарё вилоятидан 31 нафар фуқаро Калуга вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаш учун юборилди.
Тадбирда хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.







