Ўзбекистон

9 ойда Ўзбекистондан 181 минг киши хорижга кўчиб кетди

Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.

9 ойда Ўзбекистондан 181 минг киши хорижга кўчиб кетди

 

2023 йил январь — сентябрь ойларида Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этди.

 

Статистика агентлиги маълумотига кўра, шундан 76 минг нафари (42 фоизи) эркаклар, 105,1 минг нафари (58 фоизи) аёллардир. Кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 124,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 56,7 минг кишини ташкил этди.

 

Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами 81,3 фоиз), Россия (15,3 фоиз), Қирғизистон (0,5 фоиз), Жанубий Корея (0,5 фоиз), Туркманистон (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

 

Кўчиб кетганларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 10,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

Кўчиб кетганларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Қорақалпоғистон Республикасида 168,4 фоизга, Навоий вилоятида 143,7 фоизга, Бухоро вилоятида 121,4 фоизга, Хоразм вилоятида 115,9 фоизга ва Тошкент шаҳрида 115,4 фоизга тенг бўлган.

 

Ҳудудлар бўйича кўчиб кетиш коэффициенти энг юқориси Тошкент шаҳрида, нисбатан паст даражаси Тошкент вилоятида қайд этилган

custom img

Бухорода “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловига старт берилди

“Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида ташкил этилган экологик тадбир “Ёш экологлар боғи”нинг барпо этилиши билан бошланди.

custom img

Янги имкониятлар эшиги: инвестиция ва молия тизимидаги муҳим ўзгаришлар

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва халқаро капитални кенг жалб қилиш масаласи стратегик аҳамият касб этмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғидаги ишлар бўйича ҳисобот билан танишди

“Ўзбекнефтгаз” тизимида янги қудуқлар ишга туширилгани, мавжудларини таъмирлаш ва технологик тадбирлар амалга оширилгани маълум қилинди.

custom img

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади

2026–2030 йилларда Ўзбекистонда камида икки исломий банк ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

“Ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон”

Ўзбекистонда очилган Ислом цивилизацияси маркази халқаро эътиборни қозонди.

custom img

Тошкентда АҚШ визасини олиб бериш учун 75 минг доллар олган шахс ушланди

Шунингдек, Болгарияга ишга юбориш учун 3 минг доллар талаб қилган шахс ҳам қўлга олинган.

custom img

Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкент ва Нурафшон ўртасида BRT aвтобус йўлаги қурилади

BRT тизими 2028 йил охирига қадар ишга туширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"