Жаҳон

Афғонистон: теракт ортидаги ҳақиқат, шубҳа ва гумонлар

Терактдан кейин жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Байден ҳам портлаш ИШИДнинг Афғонистондаги гуруҳлари томонидан амалга оширилганини айтди. Теракт оқибатида 13 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган. Шу боис АҚШ етакчиси террорчи гуруҳларга авиазарбалар беришга буйруқ  берди.

Афғонистон: теракт ортидаги ҳақиқат, шубҳа  ва гумонлар

 

26 августда Кобул аэропортидаги теракт оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди, улар орасида АҚШ ҳарбийлари ва “Толибон” патруллари ҳам бор.

 

Теракт ҳақида огоҳлантириш куннинг биринчи ярмида пайдо бўла бошлади: дастлаб Буюк Британия, кейинчалик Германия мудофаа вазирлиги аэропортга ҳужумлар эҳтимоли юқори эканини маълум қилди. АҚШ разведкаси ҳам терактлар хавфи юқорилигини бир неча кун аввал таъкидлаган.

 

Терактдан кейин жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Байден ҳам портлаш ИШИДнинг Афғонистондаги гуруҳлари томонидан амалга оширилганини айтди. Теракт оқибатида 13 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган. Шу боис АҚШ етакчиси террорчи гуруҳларга авиазарбалар беришга буйруқ  берди.

 

Аммо ИШИД ягона вариант эмас. Баъзи экспертлар, жумладан, россиялик афғоншунос Андрей Серенко терактга “Ҳаққоний тизими”ни алоқадор деб ҳисоблайди. Серенко бунга гуруҳга хос тактикани – теракт уюштириб, кейин уни ИШИД ёки бошқа радикал гуруҳларга ағдаришни асос сифатида келтирмоқда. Ҳаққоний ҳозирги кунда “Толибон” ҳукуматида катта мавқега эга ва бу айбловлар бевосита ҳаракатга ҳам бориб тақалиши мумкин. Бунинг устига АҚШ “Ҳаққоний тизими” раҳбари Ҳалил Ҳаққоний учун 5 миллион доллар таклиф қилмоқда. Лекин “Толибон”нинг баъзи ҳатти-ҳаракатлари бу таҳминларни пучга чиқармоқда.

 

биринчидан, теракт ҳақида дастлаб толибларнинг ўзи огоҳлантирди.

 

Иккинчидан, ҳаракат портлашни кескин қоралаб чиқди.

 

 Учинчидан, терактни ИШИД ўз зиммасига олди.

 

Бундан ташқари теракт  “Толибон” учун ҳеч қандай наф бермайди. Ҳаракат ўзини халқаро миқёсда тан олинишини истайди. Табиийки, бу каби хатти-ҳаракатлар унинг легитимлигини шубҳа остига қўяди.

 

Афғонистонда ИШИД гуруҳлари бор. АҚШ ва Ғарбнинг чиқиб кетиши, марказий ҳукумат қулаши катта бўшлиқни вужудга келтирди ва бундан террорчилар фойдаланиб қолишга интилиши аниқ. Бу толиблар учун ҳам хавфли. Улар учун ҳозирда Афғонистонда давлат қуриш ва ҳокимиятни мустаҳкамлаш муҳим, аммо ИШИД ҳаракатлари бунга тўсқинлик қилади. Шу боис “Толибон” 27 августдаёқ Нангаҳар ва Кунар вилоятларида ИШИД террорчиларига қарши курашни бошлаб юборди.

 

АҚШнинг терактга муносабати Афғонистонда Вашингтон гегемонлиги тугаётганидан далолат беради. Агар бундай қурбонлар 2000 йилларда рўй берганида Америка катта ҳарбий кампания бошлаши аниқ эди. Аммо 2021 йилга келиб АҚШ бу каби операцияларни амалга ошира олмайди. Тўғри авиация ёрдамида зарбалар бериш мумкин, лекин бу вазиятни тубдан ўзгартирмайди.

 

ИШИДни Афғонистон ҳудудидан сиқиб чиқариш ўта долзарб масала саналади. Марказий Осиё биқинида бундай  хавфнинг пайдо бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки оқибат жуда аянчли бўлиши мумкин: янги уруш ўчоқлари, улкан гуманитар ҳалокат нафақат Афғонистон, балки бутун дунёга салбий таъсир ўтказиши мумкин.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"