0

Афғонистондан Тожикистонга наркотиклар кириб келиши кескин ошди

Шу муносабат билан афғон-тожик чегарасини кучайтириш таклиф қилинган.

Афғонистондан Тожикистонга наркотиклар кириб келиши кескин ошди

 

Тожикистонда 2021 йилда Афғонистон орқали кириб келган 4 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинган.

Бу ҳақда Тожикистон гиёҳванд моддалар назорати агентлиги директори Хабибулло Воҳидзода маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 68.45 фоизга кўп. 2021 йилда Афғонистонда жами 320 тонна героин етиштирилгани қайд этилди.

 

Вохидзода чегарани кучайтиришни таклиф қилган. Бундан кўзланган мақсад фақат наркотиклар контрабандасини тўхтатиш эмас, балки қурол кириб келишининг ҳам олдини олиш.

 

Тожикистон яқин вақт ичида бу масалани донор давлатлари билан муҳокама қилмоқчи.

 

Маълумот ўрнида: "Толибон" ҳаракати ҳокимиятни эгаллагандан кейин Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштиришни бутунлай йўқ қилишга ваъда берган. Аммо экспертлар бунга ишончсизлик билан қарамоқда. Айрим маълумотларга кўра, толиблар даромадининг катта қисми наркотиклар савдосидан келади. БМТ бу 400 миллион доллар атрофида эканини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан кетгани тўғрисида хабар берилганди. 

Жаҳонгир Қўзиев 

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Афғонистондан Тожикистонга наркотиклар кириб келиши кескин ошди