Жамият

Андижон давлат тиббиёт институтининг 3 нафар талабаси ЙТҲ оқибатида вафот этди

Маълумотларга қараганда, Андижон вилоятининг Андижон туманида  автоҳалокатга учраган “Tracker”да 3 нафар талаба йигит вафот этди. Яна 1 киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Андижон давлат тиббиёт институтининг 3 нафар талабаси ЙТҲ оқибатида вафот этди

 

       

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича,  жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 02:30 ларда 21 ёшли ҳайдовчи А.А. бошқа шахсга тегишли бўлган “Tracker” машинасини Андижон тумани “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудида бошқариб бораётган пайтда бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Оқибатда, ҳайдовчи ҳодиса жойида вафот этган.

 

Автомашина салонида бўлган 21 ёшли А.П., 20 ёшли А.Ю. ва унинг тенгдоши И.А. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, А.Ю. ва И.А. шифохонада вафот этган.

 

Автоҳалокат оқибатида вафот этган йигитларнинг барчаси Андижон тиббиёт институтининг 3-курс талабалари бўлган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда “Matiz” ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юборгани ҳамда “Халқ сўзи” газетаси журналисти ЙТҲга учраб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"