1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Сурхондарёда «Маtiz» ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Маtiz» машинаси ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юбориши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарёда «Маtiz» ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди

 

 

Қайд этилишича, жорий йил 11 сентябрь куни соат 8:45 ларда Сариосиё туманидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4Н1583 Тортули – Газарак – Ёрман автомобиль йўлида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Газарак – Тортули йўналишида ҳаракатланиб бораётган «Маtiz» машинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборган. Сўнг бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда қиз оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Шунингдек, 1985 йилда туғилган «Маtiz» ҳайдовчиси ва унинг ёнида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

 

 

Маълум қилинишича, «Маtiz» машинаси ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириб тез ҳаракатланган. Бундан ташқари, ушбу йўлда йўл белгилари, пиёдалар ўтиш жойлари ва йўл чизиқлари бўлмаган.

 

Мазкур жойда сўнгги бир ой ичида одам ўлими билан боғлиқ иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Аввалроқ, Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида “Matiz” ағдарилиб кетгани, Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги А380 Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнов халқаро автомобиль йўлининг 100-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳамда Наманганда юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика