Ўзбекистон

Андижонда куёвнинг жаримасини қайнота тўлади

У хотинининг машинасида 68 марта қоидабузарлик қилган.

Андижонда куёвнинг жаримасини қайнота тўлади

 

Андижон вилоятида куёв хотинининг машинасида 68 марта қоидабузарлик қилгани аниқланди. Унга кўра, Андижон шаҳрида яшовчи M.A. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Ласеттиъни бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.

 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги 68 та қарорларга мувофиқ M.У.dan жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган. Бўлим давлат ижрочиси автомашина эгасини жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирган. Шунингдек, қарздорлик тўланмагани сабабли автомашина жарима майдонига олиб кириб қўйилган.

 

Шу сабабли куёви M.A. бошқарувида содир этилган 68 та жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирди ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиқди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.