Жамият

Андижонда вояга етмаган бола бошқарувидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчининг 13 ёшли укаси вафот этди

Андижон вилоятининг Андижон туманида 16 ёшли фуқаро бошқарувидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда автомашина йўловчиси, ҳайдовчининг 13 ёшли укаси оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Андижонда вояга етмаган бола бошқарувидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчининг 13 ёшли укаси вафот этди

 

 

Қайд этилишича, туманнинг «Оқровот» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-135 Андижон—Ойим автомобиль йўлининг 101-километрида «Бешбўйноқ» маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро А.О. Matiz автомобилини бошқариб кетаётганда автомобиль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги деворга урилган ва йўл қирғоғидаги пастликка тушиб, ағдарилган.

 

 

Оқибатда ҳайдовчининг 2007 йилда туғилган укаси А.Н. Андижон туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига бош соҳасида ёпиқ шикасти ва орқа чап тос суяги ёпиқ синиши ташхиси билан ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

 

 

Воқеа жойи ўрганилганда ҳайдовчи автомобилни ҳушёр ҳолда, лекин бошқарув малакасига эга бўлмасдан, бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

ЙТҲ сабаби ва оқибати вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Саидолим Зингиров бошчилигида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинган ва тегишли вазифалар белгилаб олинган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"