Жаҳон

Англияда малакасиз жарроҳ 91 нафар беморга зарар етказди

Унинг қандай жазога тортилиши ҳозирча номаълум.

Англияда малакасиз жарроҳ 91 нафар беморга зарар етказди

Англияда малакали жарроҳ бўлмаган шифокор Миан Мунавар Шоҳ 91 нафар беморга нотўғри тиббий муолажа қўллаб, уларнинг соғлиғига жиддий зарар етказган.

 

Жабрланганлардан бири, 51 ёшли Анжела Гловернинг сўзларига кўра, 2018 йилда Уолсоллдаги давлат шифохонасида ишлаган Шоҳ унинг елкасига нотўғри ташхис қўйиб, жарроҳлик амалиёти ўтказган. Кейинчалик беморнинг елкасида жарроҳлик талаб этадиган жароҳат йўқлиги аниқланган. Ҳозирда Гловер доимий оғриқлардан азият чекади ва оддий ҳаётий фаолият билан шуғуллана олмайди.

 

Текширув натижаларига кўра, Шоҳ тиббий амалиёт учун етарли малакага эга бўлмаган ҳолда мураккаб жарроҳлик операцияларини ўтказган. Касалхона раҳбари эса беморлар ва уларнинг оилаларидан кечирим сўраган. Аммо Шоҳ қандай жазога тортилиши ва жабрланганлар моддий компенсация олган-олмагани ҳозирча номаълум.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.