Жаҳон

АҚШ ҳукумати хакерлар гуруҳини топиш учун катта маблағ ажратди

Бу гуруҳ АҚШда фавқулодда вазият жорий қилинишига сабаб бўлган.

АҚШ ҳукумати хакерлар гуруҳини топиш учун катта маблағ ажратди

 

АҚШ Давлат департаменти Darkside хакерлар гуруҳини қўлга олишга имкон берувчи маълумотлар учун 10 миллион доллар мукофот берилишини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Давлат департаменти тарқатган пресс-релизга кўра, ушбу хакерлар гуруҳи Американинг Colonial Pipeline компаниясига уюштирилган киберҳужум ортида турган. Шунингдек, хакерларни қўлга олишда бевосита ёрдам берган шахсларга қўшимча 5 миллион доллар мукофот ваъда қилинган.

 

DarkSide хакерлар гуруҳи Colonial Pipeline компаниясига ҳужум қилиши оқибатида АҚШ шарқида 5 кун давомида барча нефть қувурлари ишдан чиққанди. Ўшанда президент Жозеф Байден мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этган. Америка разведкаси хакерлар гуруҳи Россия ёки Шарқий Европада жойлашган, деган тахминни илгари сурган.

 

Аввалроқ АҚШ ва Россия киберхавфсизлик бўйича музокаралар олиб боргани хабар қилинганди.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"