Ўзбекистон

Арча ўйинчоқлари хариди учун март ойида ноқонуний давлат хариди ўтказилгани аниқланди

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Арча ўйинчоқлари хариди учун март ойида ноқонуний давлат хариди ўтказилгани аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан  жорий йилнинг 27 март куни “Daryo.uz” сайтида эълон қилинган “Қашқадарёда  Янги йил арчасини безаш учун 262,0 млн сўм сарфланди” номли хабарда қайд этилган ҳолатлар бўйича ўрганиш ўтказилди. 

 

Ўрганиш натижасида Косон туман Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида “Арча ўйинчоқлари” хариди учун 2023 йил 27 март куни ўтказилган давлат харидида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддаси (асосланганлик принципи), 8-моддаси (молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги принципи) 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 26-моддаси (давлат харидлари жараёни) талаблари бузилганлиги аниқланди.

 

Хусусан, давлат харидларини ўтказишнинг  мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга оширилиши каби принципларига зид равишда: 

 

➖давлат харидларини режалаштириш;

➖харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;

➖шартномани тузиш ва бажариш босқичларига амал қилинмаган ҳолда 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойида ўтказилган Янги йил байрами учун ноқонуний тарзда туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 27 март куни “Арча ўйинчоқлари” харид қилиш юзасидан давлат хариди ўтказилган.

 

Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 31 март куни Харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Давлат молиявий назорат инспекциясига юборилди. 

 

Агентликнинг тақдимномасига биноан Косон туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йил 4 апрель куни Харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қўлга олиш жараёнида улар тезкор ходимларга қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган.