Спорт

"Атлетико Мадрид" "Реал" ва "Барса"га жиддий жавоб қайтармоқчи

Жамоа ёзнинг энг қиммат трансферини амалга оширди.

"Атлетико Мадрид" "Реал" ва "Барса"га жиддий жавоб қайтармоқчи

 

Ёзнинг энг қиммат трансфери амалга ошди. Мадриднинг "Атлетико" клуби “Манчестер Сити”дан ҳужумчи Жулиан Алварес трансферини эълон қилди. Инсайдерларнинг фикрича, трансфер суммаси 75 миллион евро + бонуслар сифатида 20 миллион еврони ташкил қилган. Бу тарихий трансфер: “Манчестер Сити” ўз тарихида ҳеч қачон бундай суммага футболчи сотмаган эди. Биз Алвареснинг Мадридга саёҳати хронологияси ҳақида маълумот тақдим этамиз.

 

Ўтган мавсумда Жулиан “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 54 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Бу яхши натижа, лекин аргентиналикнинг имкониятлари бундан ҳам юқорироқ эди. Шундай бўлсада, "Сити"да у Эрлинг Ҳоланддан кейинги ўринбосар сифатида қабул қилинмади. 24 ёшида Жаҳон кубоги, Америка кубоги, Чемпионлар лигаси, Либертадорес кубоги ва икки марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритган футболчи яна кўп мақсадларни олдига қўйган. Бу ҳақда июль ойида Алвареснинг ўзи маълум қилганди.

 

"Ўтган мавсумда мен "Сити" сафида энг кўп ўйнаган футболчилардан бири эдим. Лекин, якунда муҳим ўйинларда четда қолишни ёқтирмайман, жамоани ғалабасига ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман. Мен ўзим учун нимани хоҳлаётганим ҳақида ўйлаб кўришим керак".

 

Хабарларда айтилишича, 24 ёшли ҳужумчи "Сити" раҳбариятидан уни қўйиб юборишни сўраган. 2023/2024 йилги мавсум охирида Алварес клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортганди. "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола футболчининг сўзларига жавоб қайтариб, унинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

 

"Алварес бу ҳақда ўйлаб кўришини айтди. У ўйланиб бўлгач, агенти “Манчестер Сити” спорт директорига қўнғироқ қилади ва натижада биз нима бўлишини кўрамиз. Биламан, у муҳим баҳсларда ўйнашни хоҳлайди, лекин бошқаларда ҳам вазият шундай. Муҳим учрашувларда майдонга тушишни истайдиган 18 ёки 19 нафар футболчим бор. Агар у кўпроқ нарсани хоҳласа, бу яхши."

 

"Марса" нашрининг хабар беришича, "Атлетико" Алваресни Антуан Гризманнинг ўринбосари деб ҳисобламоқда. Мадридликлар аргентиналикни кўп гол ура оладиган ва майдонда етакчи бўлишга қодир футболчи сифатида кўрмоқда. "Атлетико" шунингдек, Килиан Мбаппенинг "Реал Мадрид"га ўтиши ва "Барселона"нинг Нико Уилямс ва Дани Олмо билан тузган катта шартномаларига шу орқали жавоб бермоқчи.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"