Автосаноатда рақобат кучаяди: “Renault” Ўзбекистон бозорида сотадиган автомобиллари нархини эълон қилди
Автосаноатда рақобат кучаяди. Боиси, Ўзбекистонда Хитойнинг Chery’ компанияси бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарилади. Компания Ўзбекистон бозорига "ёриб кириш"ини маълум қилди.

Франциянинг "Renault" автоконцерни Тошкентдаги иккита дилерлик марказида сотиладиган кроссоверлари нархини эълон қилди:
Kaptur – 221 115 600 сўмдан
Duster – 225 108 500 сўмдан
Arkana – 230 879 300 сўмдан

Сотув қишгача бошланади.
Маълумот ўрнида: Chery 18 йилдан буён Хитой автосаноатининг етакчи экспортёри ҳисобланади. Хусусан, Бразилияда шу марка остидаги машиналар жуда машҳур. “УОЛ нашри” Тигго 8 ни "Йилнинг энг яхши ўрта ўлчамли кроссовер"и деб топди. Шунингдек, яна уч номинацияда мамлакатнинг энг яхши автомобили дея эълон қилди.

Бундан аввал Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангани, “UzAuto Motors” янги “Chevrolet Captiva” ҳамда “Кia Узбекистан” “К8” седанини сотишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Умар Умрзоқов







