Жамият

Миришкорда банк ходимлари аралашган ноқонуний "ўйин" фош этилди

Миришкор туманида Халқ банки ходими ресурс йўқ деб, фуқаролардан бирининг кредит учун тайёрланган ҳужжатларидан фойдаланди.

Миришкорда банк ходимлари аралашган ноқонуний "ўйин" фош этилди

 


Қашқадарё ИИБ маълумотига кўра, 2021 йил 19 август куни Миришкор тумани «Миробод» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ж. ИИБга ариза билан шикоят қилган. 


У ўз аризасида 2019 йил 26 июнь куни Халқ банкининг Миришкор филиали ходими И.Ш.га кредит олиш масаласи бўйича мурожаат қилгани, унга кредит бериш учун ресурс йўқлигини билдирган бўлса-да, лекин И.Ш унинг номидан кредит олиши учун банк бошлиғи номига ёзилган ариза ва кредит олишга асос бўладиган барча ҳужжатларни расмийлаштириб, фирибгарлик йўли билан 17 млн сўм кредит олганини маълум қилган. Ва маблағни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.


Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан И.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда банк ходимлари мижозлар томонидан калтаклангани ҳамда Шаҳрисабзда банкоматларнинг ишламаётгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.