Сиёсат

Бахтиёр Саидов Москвага боради

У ерда Сергей Лавров билан учрашиш кўзда тутилган.

Бахтиёр Саидов Москвага боради

 

Жорий йилнинг 21-22 май кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россияда амалий ташриф билан бўлади. У Сергей Лавров билан музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди. 

 

Захаровага кўра, учрашувда стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама сиёсий ҳамкорлик ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар характердаги кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

 

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, вазирлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, Марказий Осиё ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга қўшилаётган мувофиқлаштирилган ҳиссани ҳисобга олган ҳолда минтақавий вазият юзасидан фикр алмашадилар.

 

Евроосиё маконидаги асосий интеграция жараёнларини, шунингдек, қитъа давлатлари учун умумий аҳамияти бўлган муаммоларни кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.