1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Байденнинг бу масалага аралашишга ҳаққи йўқ – Песков

Кремль АШҚ президентининг Путин ҳақидаги фикрига жавоб қайтарди.

Байденнинг бу масалага аралашишга ҳаққи йўқ – Песков

 

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Жо Байденнинг Путин ҳокимиятда қолмаслиги кераклиги ҳақидаги сўзларига жавоб берди


“Президент Байден нимани назарда тутганини билмаймиз, нима деганини биламиз. Ва умуман олганда, унинг нутқида айтганлари унинг кўплаб алданишлар қурбони бўлганидан далолат беради. Бу масалани  Байден ҳал қилиши керак эмас. Россия президентини руслар сайлайди”, деган Дмитрий Песков.

 

Оқ уй вакилининг айтишича, Байден Варшавада нутқ сўзлаб, Россияда “режимни ўзгартириш”га чақирмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Байден Варшава марказидаги Қироллик қасрида сўзлаган нутқида Россия расмийлари мамлакат ичида “демократияни бўғиб қўйгани”, энди эса “бошқа жойларда ҳам буни амалга оширишга уринаётганини” айтган. Америка президенти украиналикларга мурожаат қилар экан, "Биз сиз биланмиз", деб таъкидлаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика