1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Биржа савдоларида цемент нархи ошди

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида цемент нархи 0,9 фоизга қимматлашган. Шунингдек, шакар нархи 0,4 фоизга, суюлтирилган газ нархи эса 11,4 фоизга пасайган.

Биржа савдоларида цемент нархи ошди

 

19 – 25 июль кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг барча савдо платформаларида 1 триллион 278,6 млрд сўмлик товарлар сотилган.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 429,8 минг сўмдан 7 миллион 399,2 минг сўмгача, яъни 0,4 фоизга пасайган.

Цемент

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 508,5 минг сўмдан 512,9 минг сўмгача, яъни 0,9 фоизга кўтарилди.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафта давомида суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 минг 84,6 сўмдан 5 минг 388,7 сўмгача, яъни 11,4 фоизга пасайган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика