Ўзбекистон

"Биз ҳам янгисидан минайлик!"

Айни вақтда мамлакатимиздаги тижорат банклари таклиф қилаётган автокредитлар ҳақида биласизми?

"Биз ҳам янгисидан минайлик!"

 

"Микрокредитбанк" 

Кредит муддати: Муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 3 йилгача(36 ой);

Кредит суммаси: Автотранспорт воситасининг 100% миқдорида;

Бошланғич тўлов: Автомашина қийматининг 30%дан кам бўлмаган миқдорда.

Фоиз ставкаси: 27 фоиз;

Шунингдек, Микрокредитбанк АТБ тизимида очилган иш ҳақи пластик карталари эгалари бўлган бюджет ташкилоти ходимларига автокредитларни 48 ойгача йиллик 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда беради. Бунда бошланғич тўлов автомашина қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлади.

 

“Ipak Yo’li” банки

Мазкур тижорат банки автокредитни икки хил тарзда таклиф қилади:

1. Автокредит(бошланғич тўловсиз)

Кредит муддати: 48 ойгача;

Кредит фоизи: 26,9%

Умумий кредит миқдори 300 млн. сўмгача

Маълумот учун, гаровга қўйиладиган мулк умумий сумманинг 45 фоизига тенг бўлиши лозим.

 

2. Автокредит

Кредит фоизи: 21,9/22,9/25,9%;

Бошланғич тўлов: 25%;

Кредит муддати: 48 ойгача;

Кредитнинг умумий суммаси 300млн. сўмдан 450 млн. сўмгача

Маълумот учун, автокредитнинг бу турида гаровга нарса талаб қилинмайди, аммо мурожаатчи банкка умумий сумманинг 15 фоизи миқдорида депозит қўйиши лозим бўлади.

 

"Ўзсаноатқурилишбанк"

Кредит муддати: 4 йилгача(48 ой);

Кредит фоизи: 20 фоиздан бошланади;

Бошланғич тўлов: 25 фоиздан бошланади.

 

"Asia Alliance Bank"

Кредит фоизи:

-  1 йилгача 23%

-  4 йилгача 25%

Бошланғич тўлови: 25 фоиз;

Кредит муддати: 1 йилдан 4 йилгача(12 ойдан 48 ойгача);

Банк қарз олувчига икки хил ойлик тўлов ҳисобланиш усулини таклиф қилади.

1.  Аннуитет усул - тўловлар ҳар ойда бир хил бўлади;

2.  Дифференциал усул - вақт ўтиши билан улар камайиб боради.

 

"Tenge" банки

Мазкур тижорий банк автокредитни икки хил тартибда таклиф қилади:

Автокредит(бирламчи бозорга)

Кредит муддати: 48 ойгача;

Кредит фоизи: 22.5 фоиздан бошланади;

Бошланғич тўлов: 20 фоиздан бошланади.

 

Автокредит(иккиламчи бозорга)

Кредит муддати: 36 ойгача;

Кредит фоизи: 24.9 фоиздан бошланади;

Бошланғич тўлов: 30 фоиздан бошланади.

Маълумот учун, Тенге Банк автосуғуртани текин амалга оширади.

 

"InfinBANK"

Кредит муддати: 42 ой;

Кредитларнинг имтиёзли даври: 6 ой;

Кредит фоизи: 24.99 фоиз;

Бошланғич тўлов: 25 фоиз.

Банк юридик ёки жисмоний шахс кафиллиги, автокредитнинг маълум бир фоизини қоплайдиган гаров талаб қилади.

 

"HamkorBank"

Кредит муддати 48 ойгача бўлса, кредит фоизи:

-  22.9 фоиз(бошланғич тўлови 50 фоиз);

-  24 фоиз(бошланғич тўлови 40 фоиз);

-  25 фоиз(бошланғич тўлови 30 фоиз).

 

Кредит муддати 36 ойгача бўлса, кредит фоизи:

-  22,9 фоиз(бошланғич тўлови 40 фоиз);

-  24 фоиз(бошланғич тўлови 30 фоиз).

 

АКБ “Туронбанк”

Кредит муддати: 4 йилгача;

Кредит фоизи: 22,9 фоиз;

Бошланғич тўлов: 20 фоиз.

Маълумот учун, Туронбанк ҳам автокредитни тўлашни икки хил усулда таклиф қилади(аннуитет, дифференциал).

 

"Алокабанк"

Кредит фоизи:

-  3 йилгача бўлса, 22 фоизда(бошланғич тўлов 20 %);

-  4 йилгача бўлса, 22.99 фоизда(бошланғич тўлови 10 %);

-  5 йилгача бўлса, 24 фоизда(бошланғич тўлов 30 %);

-  5 йилгача бўлса, 25 фоизда(бошланғич тўлов 10 %).

 

“Ziraat Bank Uzbekistan”

Кредит фоизи:

-  1-12 ой муддатга 22 фоиз;

-  13-24 ой муддатга 23 фоиз;

-  25-36 ой муддатга 24 фоиз;

Бошланғич тўлов: 30 фоиз.

Маълумот учун, банк гаров таъминоти сифатида, сотиб олинадиган автотранспорт воситасининг қийматидан кам бўлмаган бошқа транспорт воситасини ёки кўчмас мулкни гаров сифатида қабул қилиши мумкин.

 

Эслатма. Барча тижорий банклар ажратадиган автокредитлар UzAuto Motors ва KIA Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олиш учундир.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда автомобилларга талаб 30 фоизга ошгани ҳамда имтиёзли кредит машмашалари ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 29 эркак ота бўлди

2026 йилнинг январь–июнь ойларида 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди.

custom img

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар лифтлари учун янги талаблар белгиланди

Тегишли ўзгартиришлар уч ойдан кейин кучга киради.

custom img

Андижонда ЙПХдан қочишга уринган Оniх ҳайдовчиси ЙТҲга учради

Қочиш вақтида бошқарувни йўқотган автомобиль дўконга урилган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"