Сиёсат

БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюция қабул қилди

Ўзбекистон Президенти ташаббуси асосида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг биринчи резолюцияси қабул қилинди. Бу ҳақда деб Telegram’даги "Нигоҳ" канали хабар берди.

БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюция қабул қилди

 

 

Қайд этилишича, мамлакат тарихида илк бор пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши резолюцияси лойиҳаси қабул қилинди. Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо барча 47 та давлат бир овоздан қўллаб-қувватлаган. Дунёнинг 37 мамлакати ҳаммуаллифлик қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илк бор 2020 йил октябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига уч йиллик муддатга (2021—2023 йиллар) сайланган эди. Ўзбекистон учун 169 та давлат овоз берганди.

 

21 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиққанди. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида янги шароитларда БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмаларининг аҳамияти ва ўрни тобора ортиб бораётганини қайд этган эди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи Жанубий Корея матбуотида чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

custom img

Каспий тугуни: Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ягона логистика тизими қандай шаклланмоқда

Боку порти Марказий Осиёдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказига айланиши кутилмоқда.

custom img

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"