
Агентлик томонидан киноконцернда кинофестиваль ишчи гуруҳи учун алоҳида павильон ташкил қилинган бўлиб, фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишиш учун барча ОАВ вакиллари, мутахассислар, киноижодкорлар ва ёшлар мазкур павильонга таклиф этилган.

Унда кинофестивалга тайёргарлик жараёнлари, намойиш учун режалаштирилаётган фильмларнинг саралаш гуруҳи, ижодий лойиҳалар ва тақдимотлар кўрсатилади.
Мазкур кинофестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-5151-сон қарори билан қайта тикланган. Эндиликда Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, “Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериали ҳамда Ўткир Ҳошимов ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми суратга олиниши ҳақида хабар бергандик.


