
Қайд этилишича, Ғиждувонда яшовчи шахс Бухоро туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқарони Ғиждувон тиббиёт коллежига киритиб қўйишини айтиб, ундан 400 АҚШ доллари сўраган.
Ушбу шахс пулларни олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган ва тегишли тартибда жазоланган.
Бироқ кўп ўтмай айни шу шахс 1994 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни Ғиждувон тиббиёт коллежига киритиб қўйишини айтган. Ушбу шахс тезкор тадбир давомида фуқародан 300 доллар олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган давлат университети ўқитувчилари пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабар бергандик.


