Бир неча кун аввал Бухорода "Абдуллахон" мадрасаси девори ўпирилиб тушгани ҳақида хабар қилинган эди.
Бухоро вилояти прокуратураси маданий мерос объекти ҳисобланган Абдуллахон мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги бўйича раситй баёнот берди.
Келтирилишича, маданий мерос объекти ҳисобланган Абдуллахон мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


