Жамият

“Cobalt” ва “ZIL” тўқнашуви фуқаро ўлимига сабаб бўлди

Оммавий ахборот воситаларида деярли ҳар куни юртимизнинг турли ҳудудларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарлар қулоққа чалинади, ачинарлиси, уларнинг аксарияти ўлим билан якун топмоқда.

“Cobalt” ва “ZIL” тўқнашуви фуқаро ўлимига сабаб бўлди

 

 

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1004- километрида Жиззах шаҳри Aмир Темур маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “ZIL”ни йўлнинг белгиланмаган жойидан буради. Оқибатда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Янгисарой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Сobalt” “ZIL”га урилган.

 

Оқибатда, “Cobalt” йўловчиси, Қашақадарё вилояти Косон тумани Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур автоулов салонида бўлган Қарши шаҳри Бешкент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи яна бир шахс оғир даражада тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукусда “Matiz” маст пиёдани уриб юбориши оқибатида пиёда шифохонада вафот этгани ҳамда Юнусободда юз берган ЙТҲ бир инсон ўлими билан якун топгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"