Жаҳон

Деҳлида бошланғич мактаблар ёпилади

Айни пайтда жамоат транспортини чеклаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Деҳлида бошланғич мактаблар ёпилади

 

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши оқибатида 5-ноябрдан бошлаб бошланғич мактаблар ёпилади.

 

Таъкидланишича, Деҳлида ҳар қишда ҳавонинг ҳаддан зиёд ифлосланиши кузатилади. Чунки совуқ ва оғир ҳаво қурилиш чанглари, автомобил чиқиндилари ва қўшни штатларда ёнаётган экин қолдиқлари тутунини ушлаб туради. Бу эса шаҳарнинг 20 миллион аҳолиси орасида нафас олиш касалликларининг кўпайишига олиб келади.

 

4 ноябрь куни ҳаво сифати индекси (АҚИ) пойтахтнинг аксарият туманларида 400 баллдан юқори бўлганлиги сабабли “оғир” ёки “хавфли” деб баҳоланди. Бош вазир Арвинд Кежривал мактаблардаги вазиятни қўлга олишни ва тегишли барча чораларни кўришни буюрди.

 

Ҳиндистон Ифлосланишни назорат қилиш федерал кенгаши пойтахтга зарур бўлмаган юкларни олиб ўтадиган дизел юк машиналари киришини тақиқлади. Деҳли маъмурияти шу ҳафта бошида минтақадаги аксарият қурилиш ва бузиш ишларини тўхтатди.

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"