Жаҳон

Дунёда коронавируснинг янги варианти тарқалмоқда

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Дунёда коронавируснинг янги варианти тарқалмоқда

 

Бир қатор давлатларда коронавируснинг янги ФЛиРТ вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, КС.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

 

Янги тур генетик коддаги мутациялар номлари шарафига ФЛиРТ деб аталган. ФЛиРТ Омикрон оиласига тегишли бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, бутун дунёда доминантга айланиши мумкин. ФЛиРТ вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик.

 

ФЛиРТ вариантининг тарқалиши туфайли АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (СДС) бу йилги ёзда Америкада коронавирус ҳолатлари кўпайишини тахмин қилмоқда. СДС маълумотларига кўра, март ойининг бошидан бери ФЛиРТнинг Қўшма Штатлардаги жами коронавирус ҳолатларидаги улуши 11 май ҳолатига кўра 3,8 фоиздан 28,2 фоизгача кўтарилган.

 

Буюк Британияда бу вариантлар 15 май ҳолатига кўра, барча ҳолатларнинг 21 фоизини ташкил қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, ФЛиРТ 14 та Европа давлатида ва Исроилда аниқланган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.