Ўзбекистон

Энди Қирғизистон — Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин

Бу тартиб, айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги ўзбекистонликлар учун катта енгиллик бўлди.

Энди Қирғизистон — Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин

 

1 сентябрдан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлат ҳудудига ID-карта билан ўтишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

 

“2023 йил 1 сентябрдан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари кириш, чиқиш ва икки давлат ҳудудида ҳаракатланиш ва бўлиб туриш учун бошқа юриш ҳужжатлари билан бир қаторда ID-карталардан фойдаланишлари мумкин”, — дейилган хабарда.

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил январида Қирғизистонга давлат ташрифи давомида фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома имзоланганди. У Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта билан киришлари мумкин бўлишини назарда тутади. Илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди.

 

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

 

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобиль, автобус ва ҳоказо) чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

 

Ушбу тартиб, айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги ўзбекистонликлар учун катта енгиллик бўлди. Уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўйди.

 

Маълумот учун, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлди.

custom img

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

custom img

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган икки ходим “Жасорат” медали билан тақдирланди

Марҳум ФВВ ходими Тошкентдаги хонадонда бўлган ёнғинда 7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлганди. ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этганди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакиллари мукофотланди

Президент фармони билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат ҳамда ОАВ соҳаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

custom img

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

У жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"