Жамият

Фарғонада “Ислом давлати” террористик ташкилоти тарафдори қўлга олинди

19 ёшли фуқаро “жамоат” аъзолари орасида “жиҳод” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб борган.

Фарғонада “Ислом давлати” террористик ташкилоти тарафдори қўлга олинди

 

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган “У.М.” интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши натижасида, Суриядаги “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига боради. Бироқ у ердан Сурия ҳудудига ўта олмагач, сентябрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келади.

 

Сўнгра Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида истиқомат қилувчи яқин алоқаларидан иборат яширин “жамоат” тузиб, улар орасида “Ислом давлати” террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қила бошлайди.

 

Аниқланишича, мазкур шахс ўзининг уяли телефони орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тинглаб, томоша қилиб, уларнинг таъсирида “жамоат” аъзолари орасида “жиҳод” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб боради.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “У.М.”нинг уяли телефони хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади.

 

Таъкидлаш лозимки, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

 

Ҳозирда “У.М.” ва унинг алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

P.S.: Билиб-билмай қилинган хато сабаб ёки диний илмни нотўғри тарғиб қилиш оқибатида гулдек умрлар хазонга айланмоқда. Йигит бўлиб, ота-онага ёрдам бериш, оила деб аталмиш муқаддас қўрғонга қанот бўлиб, элу-юртга хизмат қилиш ўрнига ёшликнинг ноёб даврларини панжара ортида ўтказиш нақадар азоб. Тўғри йўлдан адашмаслик, умрни саробга айлантирмаслик эса ҳар кимнинг ўз қўлида.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"