Жамият

Фарғонада катта жанжал бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Фарғонада катта жанжал бўлди

 

Хабарда келтирилишича, жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи фуқаро М.А. Фарғона вилояти ИИБ 102 қисқа рақамига мурожаат қилган ва унга таниш бўлган Ф. ва У. исмли фуқаролар уни урганлигини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

 

Ўртада низо келиб чиқишига фуқаро М.А. ўзининг “Алабай” итини ушбу кўп қаватли уйнинг биринчи қавати орқа тарафига бойлаб қўйгани сабаб бўлган.  Шунда Озодлик кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро С.С ушбу ҳолатга эътироз билдирган – фуқаро М.А.ни сўкиб, уриб тан жароҳати етказган. Бу терговга қадар текширув  давомида маълум бўлди.

 

Сўнг бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳатлари етказиб, хонадон ойналарини синдирган. Ушбу кўп қаватли уйда яшовчи бошқа фуқаролар М.А. ва С.С.нинг ўртасидаги жанжални тўхтатишга ҳаракат қилишган.

 

М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 41 моддалари билан, фуқаро И.Рга нисбатан  ушбу кодекснинг 41-модда ва 183-моддалари билан, фуқаро С.Сга 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми ҳамда 183-моддаси билан, фуқаро Ф.С га нисбатан эса 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштириб, 24.05.2022 йил куни ЖИБ Фарғона шаҳар Судига юборилган.

 

Мазкур холат юзасидан ЖИБ Фарғона шаҳар суди томонидан фуқаро М.А. мурожаатига асосан ҳужжатлар ўрганиб чиқиш учун Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилган.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"