Жамият

Фарғонадаги катта заводларнинг бирида портлаш бўлди

Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Фарғонадаги катта заводларнинг бирида портлаш бўлди

 

Унга кўра, 18 апрель куни соат 12:20 ларда Тошлоқ тумани "Варзак" МФЙ Дашт ҳудудида жойлашган (жамият раҳбари К.А.нинг) “Фарғона нефт маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамиятнинг логистика маркази ташкил этиш учун ажратилган жойда “Кокс” ишлаб чиқаришга мўлжалланган цех ҳудудида чақнаш содир бўлган.

 

Ушбу ишлаб чиқариш цехидан фойдаланиш мақсадида синов тариқасида ишлатиш жараёнида чақнаш содир бўлиб, оқибатида 2 нафар корхона ишчиси ва 3 нафар қурилишга келган фуқаролар турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, даволаниш учун тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.

 

Юқоридагиларга асосан чақнашга сиғимни узоқ вақт давомида қиздирилиши, сиғим ичида босимни ортиб кетиши ва сиғимга пайванд қилинган қопқоғи босимни кўтара олмай очилиб кетиши оқибатида сиғим ичида тўпланган газ конденцатини алангаланиши натижасида сиғим атрофида бўлган 5 нафар фуқароларнинг тан жароҳат олишларига сабаб бўлган, деб тахмин қилинди.

 

Воқеа жойини ўрганилгандa хавфли ишлаб чиқариш объектни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш ва фойдаланиш билан боғлик ишлар учун тегишли лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаган ва тегишли хулосалар олинмаган ҳолатда фойдаланишга йўл куйган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ходимлар томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.