Жамият

Валиевлар осмонида порлаган ўн юлдуз

Фарғона тумани «Чекшўра» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Набижон Валиев кўп болалик оилада вояга етган.

Валиевлар осмонида порлаган ўн юлдуз

 

Олий маълумотли, ҳозирда  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Турмуш ўртоғи Зиёда Валиева эса Фарғона шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ishlaydi.Yaratgan уларни 4 фарзанд (2 нафари эгизак) билан сийлаган.

 

“Қалбим тубидаги узоқ кутган орзуларим ушалди”

 

Умр дарахтига қанчадан-қанча орзу армонлар битилган. Кимдир фарзандга зор, кимдир эса дилбандининг соғлом кулгусидан безор. Бир маскан борки, у ердаги беғубор юраклар йўлдан кўзини uzol­maydi.Ularning мунгли нигоҳлари аллақайси маконларда беғам яшаётган онаси, отасини кутишдан чарчамайди.

 

Бундан уч йил аввал Зиёда опа “Меҳрибонлик уйи”даги болаларни йўқлаб борганида, унга пешвоз чиққан болажонларнинг мунгли кўзи юрагига алланечук туйғуларни жо этганди. Айниқса, уларнинг “ойижон бизни олиб кетасизми”, дея қучоғига отилиши қалбида ОНАЛИК МEҲРИ ва ИНСОНИЙЛИК фазилатининг қайта гуллашига туртки бўлган. Ўшанда Зиёда опа турмуш ўртоғи билан фарзанд сақлаб олиш илинжида кўплаб ташкилот эшикларини қоқади. Бироқ эски тартиб-тамойилларга кўра, бола сақлаб олиш фақат фарзандсиз оилаларга навбат асосида берилгани боис уларнинг мурожаатлари қабул қилинмайди.

 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 августда қабул қилинган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Валиевлар оиласига ўзгача қувонч олиб кирди. Улар Марғилон шаҳридаги 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”дан 6 нафар етим болани тарбиясига олди.

 

— Ҳар гал Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйларига борганимда “қанийди, бундай «уй»­лар бўлмаса. Ҳеч бир бола, ота-она ташлаб кетилмаса, манглайига “ортиқча юк” деган тамға босилмаса”, дея дуо қилардим. У ердаги ўксик қалбларни кўриб, одамларнинг шафқатсизлигидан хафа бўлиб, йиғлаб қайтардим. Турмуш ўртоғимга фарзанд олиш таклифини айтганимда, ҳеч иккиланмай, фикримни қўллаб-қувватлаган эдилар. Аммо бизга фарзанд берилмаслигини эшитиб, кўнглимиз чўкканди. Президент қарори билан қалб тубидаги орзу-истакларимиз бугун ижобат бўлди. Чунки биз кўп фарзандли бўлишни, уйимиз болалар кулгуси ва қувончи ила янада чарағон бўлишини ният қилардик. Дуоларим ижобат бўлиб, ниятимизга етдик. 10 нафар (беш қиз, беш ўғил) фарзанднинг бахтли ота-онаси бўлдик. Болаларим қувончи, бахти учун бор меҳримни бераман, —дейди Зиёдахон Валиева.

 

“Болажонларимнинг пойқадами қутлуғ келди”

 

Ҳар бир фарзанднинг оилада ўз ўрни бор. Уларга намуна бўла олиш, қувончию ташвишини бирдек баҳам кўришда асосий юк оила бошлиғининг елкасида бўлади. 

 — Болаларимизни олишга боргандаги қувончим, ҳис-ҳаяжонимни сўз билан таърифлаб беролмайман. Болалар янги уйларига кўника олармикан, деган қўрқув менга тинчлик бермаётганди. Улар билан гаплашганда ҳам ётиғи билан тушунтирдим: болалар, янги уйларингга кўниккунча бемалол бу ёққа ҳам келиб-кетсаларинг бўлади, деб. Рози бўлишди. Уларни уйга олиб келдик. Машина уйимиз олдига тўхтаганида, орқадан “дадажон, уйимиз жуда чиройли уй экан, мен шу ерда қоламан”, деган қувонч оҳангидаги овоз келди. Ич-ичимдан шундай quvondimki... Болаларни олиб келганимизга уч кун бўлди. Янги уйлари ёққани учун “Меҳрибонлик уйи”га қайтишмади.«Дадажон», «аяжон» деб эркаланиб юришибди. Анчадан бери “Меҳрибонлик уйи”дан болаларни тарбиямизга олиш режаси бизда бўлгани учун уларни барчамиз ўзгача хурсандчиликда қарши олдик. Айниқса, эгизакларимизнинг боши кўкка етди. Опа-акалари билан маза қилиб ўйнашяпти.

 

Фарзандларимнинг қадами қутлуғ келди. Ҳозирда маҳалламизда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда: кўчамиз асфальтланди, ичимлик суви олиб келинмоқда, — дейди Набижон Валиев.

 

Болалар оилага берилганидан кейин Миллий гвардия ва вилоят ҳокимлиги масъуллари уларнинг ўқишлари учун шароит яратиб беришга кўмаклашмоқда.

 

Баҳринисо Мадумаровa

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.