1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт / 
  4. ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати логотипини тақдим этди

09:30 / 18.05.2023

939

ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати логотипини тақдим этди

ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати логотипини тақдим этди

Унда илк бор жаҳон кубоги тасвири ва чемпионат ўтказилган йил акс эттирилади.

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги жаҳон чемпионати логотипи тақдимотини ўтказди.

 

Турнир логотипида илк бор жаҳон кубогининг ҳақиқий тасвири, шунингдек, чемпионат ўтказилган йил акс эттирилади.

 

Кейинроқ танловга мезбонлик қиладиган шаҳарларнинг 16 та логотипи тақдим этилади.

 

Тадбир Лос-Анжелесдаги Гриффит обсерваториясида ФИФА президенти Жанни Инфантино, Бразилия терма жамоасида икки карра жаҳон чемпиони Роналду, Мексика терма жамоаси собиқ дарвозабони Хорхе Кампос, Канада собиқ дарвозабони Крейг Форрест, АҚШ терма жамоа таркибида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Карли Ллойд иштирокида бўлиб ўтди.

 

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасига бирданига учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

 

Мусобақада илк бор 48 та жамоа иштирок этади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика