Ўзбекистон

"ГАИ"да навбатдаги тартибсизлик: Самарқандда автомашиналарга "техпаспорт берилмаяпти, жарима билдиришномалари жўнатилмаяпти

ИИБ ЙҲХБ хабар юзасидан расмий маълумот берди.

"ГАИ"да  навбатдаги  тартибсизлик: Самарқандда  автомашиналарга "техпаспорт берилмаяпти,  жарима  билдиришномалари  жўнатилмаяпти

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ пластик кўринишдаги гувоҳномалар 2017 йил 1 октябрдан жорий этилган.

 

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалардан шу даврдан (2017 йил 1 октябрдан) 2021 йил март ойи қадар бир ойда республика бўйича сарфланиши 80 минг тагача бўлиб, ҳозирги кунда фуқароларнинг автомототранспорт воситасини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янги намунасига алмаштириш бўйича мурожаатлар сони ортганлиги боис, бир ойда гувоҳномаларни берилиши 140 мингтагача ортди. Бу эса ўз навбатида заҳирада сақланаётган гувоҳномаларни сарфланишига олиб келди ва гувоҳномаларни ўз вақтида етказиб берилишида камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли автомототранспорт воситаси эгаларига вақтинчалик талонлар тарқатилди.

 

Мазкур камчиликларни бартараф қилиш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан гувоҳномалар учун буюртмалар сони кўпайтирилиб, ҳозирда олиб келинган гувоҳномаларни ҳудудларга тарқатилиш жараёни амалга оширилмоқда.

 

Юқоридаги ҳолат бўйича ИИБ ЙҲХБ автомототранспорт воситалари эгаларидан етказилган ноқулайликлар учун узр сўради.

 

Аввалроқ, ЙПХ ходимига "Malibu"ни қўйиб юборишни талаб қилган "командир" жаримага тортилгани ҳамда профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога жиноят иши қўзғатилгани  ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

 

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.