Спорт

"Ҳамма нарса эскирган"

Францияда мухлислар жамоанинг мағлубиятини қандай қабул қилишди?

"Ҳамма нарса эскирган"

 

Францияда мухлислар жамоасининг Испания билан ўйиндаги омадсизлигини жиддий қабул қилишди. Маҳаллий ОАВ ўйиндаги муаммолар ҳақида ёзмоқда, бироқ барча муҳокамалар учта фигура атрофида кетмоқда. Булар Диде Дешам, Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн.

 

"L'Équipe"

 

Франциянинг энг йирик оммавий ахборот воситалари бири ўйин ҳақидаги асосий материалда қуйидаги сарлавҳани чоп этди: "Ҳамма нарсада эскирган".

 

“Эскирган ярим ҳимоя, ёмон ҳужум, прессинг етарли эмас – Франция терма жамоаси Испанияга нафақат индивидуал, балки тактик жиҳатдан ҳам мағлуб бўлди. Ҳимоядаги ўзгаришларнинг йўқлиги, ҳужумдаги камчиликлар ва прессингни яхши бажара олмаслик жамоанинг асосий муаммолари. Терма жамоанинг сўнгги йиллардаги энг яхши икки футболчиси эса кутилган даражада эмас. Мбаппе ва Гризман ҳаракатлари туфайли илгари ўйинларни ўзгартириб юборишган. Биз Еврода бу гал ҳеч нарса кўрмадик. Франция терма жамоаси сардори Мбаппе Испанияга қарши ҳимоя ниқобисиз ўйнади, аммо яхши ўйнолмади. 2021 йилдаги муваффақиятсизлик, энди у яна бошини эгиб, ҳатто бурни цинган ҳолда турнирни тарк этмоқда. Ғалаба унинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятини ошириши мумкин эди".

 

"Foot Mercato"

 

Ушбу француз нашри бош мураббийнинг келажаги ҳақида қизиқмоқда.

 

"Франциянинг Евро-2024 ярим финалидаги муваффақиятсизлиги бизни ўйлантириб қўйди. Диде Дешам ҳали ҳам бу вазифани бажара оладими? У кўплаб танқидларнинг нишонига айланади. Негаки, жамоанинг савияси юқори. Французлар турнир давомида ўйиндан фақат битта гол уришди ва бу ярим финалда амалга ошди. Дешам фақат кучли ҳимоя билан мақтана олади. Коунде турнир давомида яхши ўйнади, Майнян дарвозада ўзини яхши кўрсатди. Аммо бу асосий савол туғилади: Дешам амалдаги шартномага қарамай, терма жамоани ЖЧ-2026 га тайёрлашга лойиқми? Муҳими, федерация президенти ўзгарган. Эскиси Дешамга жуда яқин эди. Янгиси ўзгаришлар қилишга қарор қиладими? Ҳозирча буни тасаввур қилиш қийин".

 

"Le Monde"

 

Франция ижтимоий-сиёсий ОАВлари ҳам жамоанинг муваффақиятсизлигини эътибордан четда қолдирмади.

 

“14 июль куни Франция терма жамоаси Евро финалида иштирок эта олмайди. Жамоа сешанба куни Мюнхенда Испанияга мағлуб бўлди. Турнирнинг ҳар бир ўйинида Дешам жамоаси заиф томонларини ёпиб, қийин вазиятлардан чиқиб кета олди. Аммо бу ярим финалда бундай ҳолат бўлмади. Мағлубиятдан кейин бир соатдан кўпроқ вақт ўтгач, Франция терма жамоаси футболчилари кийим алмаштириш хонасини жимгина, тушкун кайфиятда тарк этишди. Испанларнинг кийиниш хонаси эса Евро-2012дан бери биринчи марта йирик турнир финалига чиққанини қўшиқ айтиб, нишонлашди. Биз мағлубиятни тан олишимиз ва олға давом этишимиз керак”.

 

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.